«шота руставели» тегли мақолалар


Шота Руставели кўчасидаги «сталинка»ни қандай келажак кутяпти?
5 март 2024, 15:53

Шота Руставели кўчасидаги «сталинка»ни қандай келажак кутяпти?

Тошкентнинг Шота Руставели кўчасидаги 22-уйнинг бузилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар муҳокамаларга сабаб бўлди. Туман ва шаҳар ҳокимликлари «снос» қарори йўқлигини маълум қилди. Уйда ҳозирча одамлар яшаб турибди, бўшатилган хонадонларда эса деразалар демонтаж қилинмоқда. Қурувчи ким экани номаълум.

«Яшил шаҳар» транспорт йўлагининг тақдимоти бўлиб ўтди
23 декабр 2023, 10:06

«Яшил шаҳар» транспорт йўлагининг тақдимоти бўлиб ўтди

Тошкентда «Яшил шаҳар» транспорт йўлагининг тақдимоти бўлиб ўтди. Лойиҳа доирасида Шота Руставели кўчасида жорий этилиши режалаштирилган яшил транспорт йўлагининг концепт-дизайни, математик модели ва уни асосида техник иқтисодий асослари ишлаб чиқилди. Лойиҳа Тошкент шаҳар ҳокимлигига киритилди.

Энди Яккасарой туманида дарахт илдизларига шикаст етказилди
11 август 2022, 19:19

Энди Яккасарой туманида дарахт илдизларига шикаст етказилди

Чилонзорда юзлаб дарахтлар илдизига зарар етказилиши билан боғлиқ можаро тинчимай туриб, Яккасаройда шундай ҳолат такрорланди. Бу сафар танловда иштирок этиш учун уй фасадини «хайрия асосида» таъмирлаётган компания томонидан амалга оширилди. Воқеа жойида блогер Никита Макаренкога таҳдид қилинди.

Тошкент ҳокими Шота Руставели кўчасини реконструкция қилишни маъқуллади
14 июл 2022, 14:47

Тошкент ҳокими Шота Руставели кўчасини реконструкция қилишни маъқуллади

Тошкентдаги Шота Руставели кўчасини ободонлаштириш, дренаж ва суғориш тизими, йўл бўйида пиёдалар ва велосипедчилар йўлакларини барпо этиш орқали реконструкция қилиш режалаштирилмоқда. Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тегишли қарорни имзолади.

Шота Руставели ҳайкали атрофидаги хиёбон реконструкция қилинади
28 май 2022, 10:43

Шота Руставели ҳайкали атрофидаги хиёбон реконструкция қилинади

Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Грузиянинг Ўзбекистондаги элчиси Зураб Абдушелишвили билан учрашувда Шота Руставели ҳайкали атрофидаги хиёбонни реконструкция қилишга келишиб олди. Ҳозирда унинг лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Шунингдек, Грузия бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи кутилаётгани ҳам маълум қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг